Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
– „У хоҳлаган кимсаларни йўлдан оздирур ва Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур“. [35:8]
Бу ердаги хоҳиш - ирода маъносида. Бу оятларнинг маъноси - бирор киши мажбурий ҳолда ҳидоятланмайди, бирор киши мажбурий ҳолда адашмайди, балки кимки ҳидоятланса, Оллоҳнинг ирода ва хоҳиши билан ҳидоятланади, кимки адашса, Оллоҳнинг иродаси ва хоҳиши билан адашади.
Бунда ҳеч қачон ҳидоятланмайдиган инсонлар борлиги тушуниладиган масала қолди. Масалан, Оллоҳ Таоло айтади:
إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا سَوَاءٌ عَلَيْهِمْ أَأَنذَرْتَهُمْ أَمْ لَمْ تُنذِرْهُمْ لاَ يُؤْمِنُونَ ۩ خَتَمَ اللَّهُ عَلَى قُلُوبِهِمْ وَعَلَى سَمْعِهِمْ وَعَلَى أَبْصَارِهِمْ غِشَاوَةٌ
– „Куфр йўлини тутганкимсалар эса хоҳ (Оллоҳ азобидан) қўрқитинг, хоҳ қўрқитманг, уларга баробардир, иймон келтирмайдилар. Оллоҳ уларнинг дилларини ва қулоқларини муҳрлаб қўйган. Кўзларини эса парда қоплаб олган“. [2:6-7]
Яна айтади:
كَلاَّ بَلْ رَانَ عَلَى قُلُوبِهِمْ
– „Йўқ, (ундай эмас)! Балки уларнинг дилларини ўзлари касб қилгувчи гуноҳлари қоплаб олгандир“. [83:14]
Яна айтади:
وَأُوحِيَ إِلَى نُوحٍ أَنَّهُ لَنْ يُؤْمِنَ مِنْ قَوْمِكَ إِلاَّ مَنْ قَدْ آمَنَ
– „Нуҳга ваҳй қилиндики: «Қавмингдан фақат аввалда иймон келтирган кишилардан бошқа ҳеч ким иймон келтирмайди»“. [11:36]
Бу оятлар Оллоҳ тарафидан ўз пайғамбарларига баъзи бир одамларнинг ҳеч қачон иймон келтирмаслиги ҳақидаги хабардир. Бунинг маъноси, баъзи одамлар иймон келтиради, баъзи одамлар иймон келтирмайди, дегани эмас. Балки ҳар бир инсонда иймонга мойиллик бор. Пайғамбар ва ундан кейинги даъватчилар ҳамма инсонларни даъват қилишга маъмурдир. Мусулмон одам бирор кишининг иймонидан ноумид бўлиши жоиз эмас. Аммо Оллоҳнинг илми азалийсида иймон келтирмаслиги билинган кимсани Оллоҳ ўз пайғамбарларига билдиряпти. Чунки унинг илми ҳамма нарсани иҳота қилгувчидир. Оллоҳ ўз илмидан бизга хабар бермаган нарсалар ҳақида ҳукм қилишимиз жоиз эмас. Пайғамбарлар бирор кишининг иймони йўқлиги ҳақида Оллоҳ хабар бергандан кейингина ҳукм қилдилар.
Оллоҳ Таолонинг:
وَاللَّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ
– „Зотан Оллоҳ итоатсиз қавмни ҳақ йўлга ҳидоят қилмас“, [5:108]
ёки:
وَاللَّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ
– „Оллоҳ золим кимсаларни ҳидоят қилмайди“, [2:258]
ёки:
65-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|